Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллаларда ташкил этилаётган кўчма дўконлар аҳолига хизмат қилмоқда
2020-04-08 16:46:23 152
Коронавирус сабаб жорий этилган карантин пайтида аҳолининг асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби ортиши табиий. Туманимиз маҳаллаларида кўчма савдолар амалга оширилмоқда. Арзонлаштирилган нархлардаги бундай савдо дўконлари аҳолига қулайлик яратиши баробарида, бозорлар ва савдо марказлари одамлар билан гавжум бўлишининг олдини олади.
Ана шундай кўчма дўконлар ташкил этилган Охта тагоб ва Қумбосди маҳалларида аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини яшаш ҳудудларига арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш орқали, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга кўмаклашилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати