Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Азалий қадриятдир бу-меҳр-мурувват

×

 2020-03-31 19:04:09    70

PDF yuklash
Chop etish


Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да далда бўлиш, уларни ҳушёрликка чақириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Ана шундай дамларда туманнинг Элчи маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳудуддаги саҳоватпеша фуқаролар билан биргаликда Элчи ва Ғани қишлоқларида "Меҳр-мурувват столи"ни ташкил этиб, инсонийлик ва меҳр-оқибат хислатлари хеч қачон йўқолмаслигини яна бир бор намойиш этишди.

Ҳудуддаги эҳтиёжманд ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун беминнат озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш учун ташкил этилган мазкур эзгу тадбир бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг яна бир ёрқин намунаси бўла олди. 

Туманимизнинг бошқа кўплаб маҳаллаларида ҳам ана шундай эзгулик ва яхшиликка йўғрилган хайрия тадбирлари ташкил этилиб, айни синовли кунларда меҳр-мурувват, саҳоват каби халқимизга хос хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати