Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир қалбнинг давоси – меҳр

×

 2020-03-30 18:31:30    91

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз аҳолиси бошидан синовли кунларни ўтказаётган бир пайтда жойларда амалга оширилаётган эҳтиёжманд оилалар, кам таъминланган, бемор ва ногиронлиги бор инсонлар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Шундай вазиятда бу каби оилалар аҳволидан ҳол сўраш, меҳр-мурувват кўрсатишни янада муҳим деб билган Ўзбекистон тумани ҳокимлиги хайрли тадбирларни бугун ҳам давом эттирди.

Туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг кўрсатмасига биноан ҳокимлик вакиллари ҳудуддаги эҳтиёжманд, оиласида беморлар ва ногиронлиги бор хонадонларда бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар.

Шакллантирилган манзилли рўйхат асосида туман ҳокимлиги томонидан 20 та оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт ниқоблари етказилди.

Хонадонларга кириб борилганда, ватани, оиласи ва болалари учун қайғуришни ҳаётининг мазмуни деб биладиган матонатли халқимиз учун бу муддат – бир олий мақсад – муаммодан беталафот қутулиб олиш, синовни енгиш йўлида бирлашиш, ўзаро тушуниш ва сабрли бўлиш даври эканлиги яна бир бор тушунтирилди.

Карантин даври мобайнида ҳуда-беҳудага ваҳимага, сохта таъсирларга берилмасдан, онгли қарор қабул қилиб, уйда қолган ҳолда, хукуматимиз топшириқлари, шифокорларимизнинг барча тавсияларга амал қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бу каби амалга оширилаётган хайрли тадбирлар ва самарали тарғиботлар одамларимиз ўртасидаги бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашда, синовли дамларда янада жипслашишга туртки бўлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати