Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёт чоралари-ўзимизнинг соғлигимиз хавфсизлиги учун

×

 2020-03-28 19:33:22    86

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича тузилган республика махсус комиссияси қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилаётганлиги хақида аввал хабар берган эдик.

Хусусан 27 март кунидан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилди. Ўз навбатида кўплаб вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланмоқда.

Худди шунингдек Ўзбекистон тумани ҳудудига тожсимон вируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитария ва эпидимологик осойишталигини таъминлаш мақсадида, кеча, 27 март кунидан бошлаб туман ҳудудига кириш ва чиқишда айрим чекловлар ўрнатилди.

Ўрнатилган чеклов юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига, туманга кириш учун туманда доимий яшовчи шахсларга, туманда хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

Туман ҳудуди бўйича 6 та вақтинчалик карантин постлари ташкил этилган бўлиб, мазкур постларда ички ишлар ва давлат санитария назорати органлари ходимлари хизмат олиб бормоқда. Бириктирилган ходимлар туман ҳудудига кириб келувчи барча автоуловларни назоратдан ўтказиб, зарур дезинфекциялаш тадбирларини амалга оширишмоқда. Юртдошларимиз ўртасида қўйилган чекловлар ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши тушунтирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев туманда ташкил этилган вақтинчалик карантин постларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Хизмат олиб бораётган ходимларга белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш юзасидан ўз кўрсатма ва тавсияларини бериш билан биргаликда, ҳаракатдаги автотранспорт ҳайдовчиларига вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда, унга сўзсиз амал қилишларини, карантин қоидаларига риоя қилишлари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Дарҳақиқат, кўрилаётган мазкур зарурий ва тезкор чораларнинг барчаси ўзимизнинг соғлигимиз хавфсизлиги учун эканлигини хеч биримиз унутмаслигимиз лозим.

Шундай экан азиз юртдошлар, ушбу синовли дамларда тартиб-интизомни сақлаган холда ҳаракат қилайлик. Зеро, дунёда бебаҳо саналган саломатлигимизни асраб-авайлаш ўз қўлимизда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати