Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳудудларни дезинфекция қилиш ишларида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг фаоллиги

×

 2020-03-27 21:02:48    75

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз ҳудудига кириб келган коронавирус пандемиясига қарши курашиш, мазкур муаммони ҳал этиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз ҳисобланади.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам ушбу глобал масалада халқимиз соғлигини ҳимоя қилиш учун муносиб ҳисса қўшмоқда.

Хусусан фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманимиздаги мавжуд жамоат жойларида, бозорларда, маҳаллалар ва асосий қатнов йўлларида доимий равишда дезинфекция ишлари олиб боришмоқда.

Шунингдек фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳоли хонадонларида бўлиб, инфекция тарқалишини олдини олиш, карантин қоидалари бўйича тушунтиришлар бериб, зарурий эслатмалар тақдим этишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати