Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Синов - янада бирдамликка, якдилликка чорламоқда

×

 2020-03-26 23:55:27    59

PDF yuklash
Chop etish


Саховатпешалик, олийҳимматлик ва бағрикенглик. Булар халқимизга хос бўлган эзгу хислат ва ноёб фазилатлардир. Азалдан, эҳтиёжманд ёки бошига ташвиш тушган инсонларга албатта, беминнат ёрдам қўлини чўзадиган халқмиз биз. Минг шукр, буюк халқимизга хос ана шундай эзгу фазилатлар ҳамон сақланиб, қадрланиб келинади.

Айниқса, бугун юртимизда бўлаётган вақтинчалик синовли вазият барча юртдошларимизни янада бирдамликка, ҳушёрликка, эзгу ишларни амалга оширишга чорламоқда.

Давлат ва нодавлат муассасалари, жамоатчилик вакиллари, саховатпеша инсонлар юртдошларимизнинг соғликларини ўйлаган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга янада кўпроқ мурувват кўрсатмоқдалар, бугун.

Ҳудудларда кенг миқёсда хайрия тадбирлари ўтказилиб, одамларимизнинг кайфиятини, руҳини янада тетиклаштиришга ҳаракат қилинмоқда.

Меҳр-оқибат йўллари туташган синовли кунларда ўз дарду-ташвишлари билан Ўзбекистон тумани ҳокимлигига мурожаат қилган фуқароларнинг ҳам хеч бир мурожаати беъэтибор қолмаяпти.

Саҳоватли тадбирлар, эзгу амаллар орқали билан эҳтиёжманд оилаларга кўмак берилмоқда, одамларнинг дардига малҳам бўлиб, уларнинг ишончини оқлашга катта эътибор қаратиляпти. 

Ана шундай саховатли ишлар бугун ҳам туман ҳудудлари бўйлаб кенг миқёсда ўтказилди.

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш юзасидан мавжуд вазият, хукуматимиз кўрсатма-топшириқларига асосланиб туманимиз аҳолисини ҳам ўз уйларида қолиши, ўзлари ва яқинларининг саломатлиги учун ҳам кўчага, одам гавжум жойларга чиқмасликни мунтазам равишда сўраб келаётган туман ҳокимлиги мутасаддилари уларнинг хонадонларига боришни маъқул деб билишмоқда.

Бугунги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ташаббуслари ҳамда амалий ёрдам юзасидан келиб тушган мурожаатлар ижросини амалга оширишда “Соғлом авлод”, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармалари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, “Ногиронлар” жамияти бўлинмалари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ҳудудлардаги қирқга яқин кам таъминланган, шароити оғир хонадонлар, якка ёлғиз кексалар, бемор ётган ва ногиронлиги бор фуқаролар холидан хабар олиниб, уларга ун, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, баҳорги кийим ва тиббий ниқоблар тарқатилди. 

    Ҳар бир хонадонга кириб борилганда, оила аъзоларининг турмуш шароитлари ўрганилди, дарду-ташвишлари тингланди, қўшимча мурожаатлари тингланиб, уларнинг ижросини таъминлаш чораларини белгилаш билан биргаликда, тумандошларимизга бугунги вазият тақозоси, карантин тартиб-қоидалари, хукуматимиз топшириқлари ва шифокорлар тавсияларига албатта амал қилиш лозимлиги уқтириб ўтилди.  

      Ҳокимлик ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳудудлар бўйлаб юрганда, маҳаллалардаги ёшу-қарига ўз уйларида бўлишларини эслатиб, йўл-йўлакай тиббий ниқоблар тарқатиб кетилди.  

Кўрсатилган мурувват ёрдамлари қалбларига қувонч олиб кирган юртдошларимиз: “Аллоҳ юртимизни, халқимизни, барчамизни бундай офатлардан,  балолардан Ўзи омон сақласин. Бундай синовлардан эсон-омон ҳамжихатликда ўтишни насиб этсин. Бу касаллик билан оғриганлар тезда шифо топсин. Юртимизни тинч, халқимизни фаровон қилсин” дея қўлларини дуога очишди.

Халқимизни янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳатликка ундаган синов дамларида она Ватанимизнинг барча жойларида бўлгани каби бундай саҳоват ва эзгуликка йўғрилган тадбирлар туманимизда ҳам қизғин давом этмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати