Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИР КУНДА 400 ДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

×

 2020-03-24 18:35:52    175

PDF yuklash
Chop etish


Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш чоралари кўрилмоқда.

Эълон қилинган карантин сабабли ҳамда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон тумани Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан тумандаги ташкилот ва муассасалар, бозорлар, автошоҳбекатлар, савдо ва маиший хизмат масканлари, аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларда коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ва хавфини олдини олиш бўйича мунтазам тушунтириш ишлари ҳамда дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

Марказ томонидан аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини тўғри ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган буклетларни туман аҳолисига етказилиши таъминланмоқда.

Бугун, 24 март ҳолатига марказ томонидан туман электр таъминоти корхонасида, Оқтепа, Беруний, А.Жомий ҳамда Қулибек МФЙ ларидаги 400 дан ортиқ аҳоли хонадонларида бўлиб тегишли тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимлиги, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими билан ҳамкорликда А.Жомий номли МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда бўлиб, бажарилган дезинфекция ишлари билан биргаликда, турар жой эгаларига коронавирус инфекциясининг олдини олиш, шахсий гигиенага доимий амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги савдо ва маиший хизмат шаҳобчаларида, Яйпан автошоҳбекатидаги 90 дан ортиқ турли русумдаги йўловчи ташиш автотранспортларида зарарсизлантириш ишлари ўтказишга эришилди.

- Туман ҳудудлари бўйлаб профилактик тадбирларни амалга оширишимиз давомида ҳар бир фуқарога шахсий гигиена талабларига риоя қилишлари лозимлигини тушунтириб ўтмоқдамиз, - дейди туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Акмалжон Сулаймонов.

Туман ҳудудида касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати