Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эзгу ишнинг қўли узун бўлади

×

 2020-03-23 11:19:56    63

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда баҳамжиҳатликни, эзгуликни ифода ва тарғиб этувчи “Эзгу ишнинг қўли узун бўлади”, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” деган доно мақоллар борки, айни шу кунларда мазкур ҳикматлар мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида ўз аксини янада кўпроқ топмоқда.

Бугун дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиб, унга қарши қаттиқ кураш олиб борилмоқда. Юртимизда ҳам бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жойларда коронавирусни барвақт олдини олиш, ундан тўлиқ ҳимояланиш, аҳолига керакли тиббий воситалар билан таъминлаш борасида тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Ўзбекистон тумани Кўл Элаш маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кеча ва бугун худди шу каби хайрли ишларга қўл урилди.

Фуқаролар йиғини раиси Шухратжон Рахмонов ўз ҳомийлиги ва  ташаббуси билан маҳалла аҳли учун 1800 дона тиббий ҳимоя ниқобларини бепул тарқатди.

- Маҳалламиз аҳлининг саломатлиги - юртимиз бойлиги деб ҳисоблаймиз. Бугун мамлакатимизда тожсимон вируснинг тарқалишини олдини олиш борасидаги ҳаракатлар янада кучайган, бу борада биз маҳалла фаоллари ҳам масъулиятни чуқур ҳис этишимиз лозим, - дейди маҳалла раиси Шухратжон Рахмонов. - Хукуматимизнинг, Республика комиссиясининг, соҳа мутахассисларининг вазият юзасидан ҳар бир топшириқ, кўрсатма ва тавсияларини фуқароларимизга кенг тушунтирмоқдамиз. Бугун чинакамига бирлашадиган пайтда мазкур хайрли ишларни ҳам тўғри ва зарур чора деб билдик.

Шу ўринда савобли ва хайрли ишларни амалга ошириш халқимизнинг азалий эзгу қадриятларидан саналади. Буни чуқур англаб етган фидоий маҳалла фаоллари, ташаббускор ва саҳоватли тадбиркорлар сафи янада кенгаяверсин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати