Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туман Бош давлат санитария врачининг Ўзбекистон туман аҳолисига МУРОЖААТИ
2020-03-22 12:00:26 144
Ўзбекистон туман Бош давлат санитария врачининг Ўзбекистон туман аҳолисига МУРОЖААТИ
ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!
Туманимизда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида Ўзбекистон туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази (СЭОМ) тумандошларимиздан озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон сотиб олиш, бошқа муҳим юмушлар билан боғлиқ заруриятлардан ташқари кўчага чиқмасликларини сўрайди.
Мамлакатимизда эълонқилинган карантин даврида фуқароларимизга гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда вақтларини ўз хонадонларида ўтказишлари тавсия этилади.
Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг! Имкони борича кўча-куйларга чиқманг, сиз учун энг хавфсиз жой бу - шахсий хонадонингиз!
Қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!
Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
Юз-кўзингизни тоза бўлмаган қўл билан ушламанг!
Уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
Одамлар олдида йўталганингизда ёки аскирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
Шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма–юз мулоқот қилишдан чекланинг!
Овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пиширилганлигига ишонч ҳосил қилинг!
Тана ҳароратининг 38 даражадан ортиши, қуруқ йўтал, нафас қисиши, хансираш пайдо бўлганда дархол уйингизга шифокор чақиринг. Бемор қариндошларингиз уйларига вақтинча бормай туринг.
Хонадонларингизни доимо озода сақланишига эришинг ва дезинфекция воситалари билан зарарсизлантириш ишларини олиб боринг!
Дорихона ва озиқ-овқат дўконлари эгалари дорихона ва озиқ-овқат дўконларида ҳар куни камида 4 марта зарарсизлантириш (дезинфекция) ва тозалов ишларини ўтказинг!