Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҚСАД – ТАЪМИНОТНИ ЯХШИЛАШ, СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

×

 2020-03-18 11:56:20    163

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги тараққий этиб бораётган ҳаётимизни асло электр энергиясисиз тасаввур қила олмаймиз. Мамлакат иқтисодиётининг ривожи, турмушимиз фаровонлиги ҳам электр энергияси билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли ҳам соҳада янги турдаги техника воситаларидан фойдаланилган ҳолда истеъмолчиларга юқори даражадаги қулайликлар яратиш юртимизда устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги ҳудудларда туман электр таъминоти корхонаси томонидан қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, айни кунларда тумандаги Жангир, Яккатут ва Хайдаробод қишлоқларида аҳоли хонадонларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида режа асосида реконструкция, монтаж ва демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар билан янада яқиндан танишиш мақсадида, туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Жасурбек Мелиевни суҳбатга тортдик.

- Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Жангир қишлоғидаги 10 кВли Жангир хаво тармоғидан таъминланувчи №17/100кВА юкламасини енгиллатиш учун қўшимча ТП ўрнатиш мақсад қилинган эди. Режага асосан 20 дона СВ-110 3,5 ва 80 дона СВ95-2,0 таянчлар, жами 100 дона темир-бетон таянчлар хамда 160 кВали КТПСу туридаги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди, - дейди  корхона раҳбари Ж.Мелиев. – Айни кунларда ўрнатилган таянчларга 0,4 кВли СИП-2 хаво тармоғи тортиш ишларини бажармоқдамиз.

        Шунингдек, Яккатут МФЙ худудидаги №38-сонли трансформатор пункти юкини енгиллаштириш учун 15 дона СВ 105-3,5 русумидаги темир-бетон таянчлар ва комплект 100 кВАли КТПм туридаги трансформатор пункти ўрнатилган эди. Куни кеча таъминотни янада яхшилаш мақсадида, мазкур ишлар давом эттирилиб яна 41 дона СВ 95-2,0 темир-бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда уларнинг сони 56 тага етказилди.

        Хайдаробод қишлоғи ҳудудида 2019 йилда намунавий лойиҳалар асосида янги аҳоли турар жойлари барпо этилган. Мазкур турар жойлар хонадонларини электрлаштириш учун 12 дона СВ 110-3,5 ва 11 дона СВ 95-2.0 туридаги, жами 23 дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб, тармоқга уланган эди. Тармоқдаги таъминот сифатини яхшилаш мақсадида, шу кунларда 100 кВАли КТПс туридаги комплект трансформатор пункти ўрнатилди ва 10/0, 4кВли хаво тармоқлари қуриб якунига етказилди. Айни кунларда ҳудудни янги электр узатиш тармоғига улаш жараёнлари жадал давом этмоқда

Туман ҳудудларида электр энергияси таъминотини яхшилаш борасидаги мазкур ишларнинг жадал равишда амалга оширилиши нафақат аҳолининг маиший ҳаётида, балки умуман, тараққиётда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати