Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилояти ИИБ тез орада янги ахборот тизимини жорий этмоқчи

×

 2020-03-11 14:22:31    147

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида илк бор Тошкент шаҳри тажрибаси асосида «102» фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда

Мазкур тизим жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш ва қайд этишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимидир. Лойиҳанинг ишга туширилиши билан Фарғона вилоятида марказлашган маълумотлар қабул қилиш тармоғи вужудга келади.

Тизим орқали фуқаролар содир бўлган воқелик, хабар ёки мурожаатни нафақат қўнғироқлар орқали, балки, SMS, интернет тармоғи, «SOS» хабарлари ва бошқа манбалардан тезкор тарзда юбориши мумкин. 24 соат мобайнида узлуксиз фаолият олиб борувчи “102” тизими ўз фаолиятида инсон омилининг аралашувига чек қўяди.    Вақт ва ҳаракат тежалиши ортидан эса, оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи салбий ҳолатларни олди олинади. Унинг имкониятларидан фойдаланиб, куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланиши натижасида жиноятларнинг иссиқ изида фош этилишига ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тез фурсатда тикланишига эришилади.  

Тизим бир пайтнинг ўзида уч мингтагача мурожаатни қабул қилиш имкониятига эга. Агарда тизим банд бўлиб, фуқаро ўз мурожаатини йўллаш имконияти бўлмаган тақдирда ҳам автоматик тарзда тизимнинг ўзи фуқарога қўнғироқ қилади. Фуқаролар билан ижтимоий ҳамкорлик ўрнатилиб, ортиқча оворагарчилигига ҳожат қолмайди. Сабаби, ҳар бир ҳолат тегишли тартибга рўйҳатга олинади ва унинг муаллифига жавоб қайтарилади. Бир сўз билан айтганда, Фарғона вилоятида “102” тизимининг ишга туширилиши, энг аввало, ҳамюртларимизнинг Ички ишлар органларига янада яқинлаштириб, ўзаро қулай ва соғлом мухит яратади.  

   Кўпгина ривожланган давлатлар тажрибаси асосида амалиётга тадбиқ этилаётган лойиҳа, ахборот технологиялари ривожланиб бораётган даврда жамиятимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги даврни бошлаб бериши аниқ.   “Ҳозирда тизимни Фарғона вилояти ИИБ фаолиятига жорий этиш бўйича дастлабки қадамлар ташланди. Амалий ишларнинг бориши ҳақида қўшимча хабарлар бериб борамиз” дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида.