Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОВҚАТ ЗАҲАРГА АЙЛАНМАСИН ЁКИ ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН САҚЛАНИНГ!
2020-03-11 14:10:41 165
Баҳор фаслида тез – тез ёғингарчиликлар бўлиши ва ташқи муҳит ҳароратини кўтарилиши натижасида табиатда учрайдиган кўпгина қўзиқоринларни ўсишига қулай шароитлар яралади. Бу қўзиқоринларни далаларда, ариқ ёқаларида, истироҳат боғларида кўриш мумкин.
Бу эса қўзиқорин истеъмол қилишни ёқтирадиган фуқаролар учун қулай фурсат ҳисобланади. Айрим кишилар улардан ажойиб таомлар тайёрлашни хуш кўришади ҳамда консервалар тайёрлаб заҳира этишади. Кўп ҳолларда қўзиқоринлар бир-бирига ўхшаб кетганлигидан заҳарли ва заҳарсизларни аниқ фарқлаш жуда мураккаб.
Албатта, қўзиқорин фойдали неъмат, аммо ундан заҳарланиб қолишдан сақланиш лозим.
Хозирги пайтда қўзиқоринларнинг 3000 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, шулардан 50 га яқин тури заҳарлидир. Республикамизда кўпчиликка маълум бўлган ва кенг тарқалган қўзиқорин турларидан михча, малла, карнай, оқ қўзиқорин, кўк оёқ (синная ножка) қўзиқоринлари кўп учрайди.
Айрим қўзиқоринлар сохта қўзиқорин, оқ пагонка, бужур қўзиқорини, мухоморлар ўта заҳарли қўзиқоринлар ҳисобланиб, таркибида мускарин деб номланувчи заҳар токсинлари ажратиб чиқаради.
Бу заҳарли қўзиқоринларни истеъмол қилган одамда бир неча минутдан 3 соатгача муддат ичида заҳарланиш аломатлари кузатилиб, кўнгил айниши, қусиш (қайт қилиш), қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиб, сўнгра кўз ва бурундан суюқлик, оғиздан сўлак оқиши, титраш ва кўришнинг бузилиш холатлари қўшилади. Бундан ташқари, заҳарланган одам кўп терлайди, унинг оёқ ва қўлларида худди чумоли юргандай бўлади.
Бундай холатларда беморларга уй шароитида бирламчи тиббий ёрдам бериш учун бемор ошқозонини марганцовкали сув билан ювишни ва зудлик билан шифохонага мурожаат этиш тавсия берилади.
Янги терилган қўзиқоринлардан тайёрланган тузламалардан ҳам заҳарланиш ҳолатлари учраб туради. Баъзи уй бекалари консерва тайёрлашда санитария-гигиена қоидалари ва технологиясига риоя этмаслиги сабабли герметик ёпиқ идишларда зарарли токсинлар ажралиб, ботулизмни пайдо қилади. Қўзиқоринни хом ҳолда истеъмол қилмаслик керак. Ейишга яроқлилардан вишинка, шампунион, шитакеларини эса олдин 15-20 дақиқа қайнатиб, сувда тозалаб ювиб, кейин таом тайёрлаш лозим. Строчокларни қуритиб, қоқ қилгандан сўнг пиширса мақсадга мувофиқ бўлади. Қўзиқоринлар 30-40 даража иссиқда сўлитилиб, сўнгра махсус иситиш печларида қуритилади. Ўсиб кетган, чириган қўзиқоринларни умуман ишлатмаслик лозим. Шуни хам эсдан чиқармаслик керакки, турли кимёвий моддалар билан зарарланган ерлар, йўл ёқаларида ўсган қўзиқоринлар ўзларига турли пестицидлар ва кимёвий моддаларни суриб олади, натижада истеъмол қилса бўладиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш мумкин.
Хурматли туманимиз аҳолиси, Сизлардан айрим шахслар томонидан кўчаларда ва бозор худудларида хеч қандай рухсатсиз, ветеринария-санитария экспертиза хулосаларисиз сотилаётган қўзиқорин маҳсулотларини сотиб олиб, истеъмол қилмасликларингизни сўраймиз.
Ана шунда биз заҳарланиш хавфига бархам берган бўламиз.
Ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлигига бефарқ бўлманг!
Х.Амонов
Ўзбекистон туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази
Жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири