Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ҲИСОБОТЛАРИ ЭШИТИЛДИ

×

 2020-03-10 22:09:49    146

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 10 март куни халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Шунингдек, сессияда Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Сойибжон Сиддиқов иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Қ.Джураев очди ва олиб борди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ сессия аввалида 2-Оқтепа сайлов округидан депутат Асроржон Қурбонов сессия котиби этиб сайланди.

Сессияда туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси юзасидан туман сектор раҳбарларининг ахбороти эшитилди ва муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарлари – 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, 2-сектордан, туман прокурори ёрдамчиси Эркинжон Мирзахматов, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Абдувахоб Темирзақов ва 4-сектор раҳбари туман давлат солиқ испекцияси бошлиғи Жахонгир Қўчқаровлар туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан ахборот бердилар. 

Шунингдек, сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессия давомида сессия иши қатнашчилари, хусусан депутатлар, ташкилот ва муассалалар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар раислари музокараларда фаол иштирок этиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдиришди.

Сессия иши кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиб, улар юзасидан билдирилган таклифлар, қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати