Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрамона ташаббус: "Аёлга эҳтиром" лойиҳаси
2020-03-09 08:36:21 145
8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ўтган икки кун давомида туманимиздаги мавжуд барча 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Аёлга эҳтиром" лойиҳалари ўтказилди.
Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги фаол аёллар билан биргаликда, нуроний онахонлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар холидан хабар олинди, уларни байрам билан чин юракдан қутлаб, гуллар ва совғалар ҳадя этилди.
Тадбир доирасида ўтказилган яна бир алоҳида лойиҳа-"Гул бериш акцияси"дан аёлларимиз, опа-сингилларимиз беҳад мамнун бўлишди. Акция давомида маҳалла раислари ва фаоллари томонидан 10 000 дан ортиқ аёлларга гул совға қилинди.
- Дўстлик, Қум, Беруний ва Каримдевона МФЙларида ўтказилган байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилганлигини алоҳида таькидлаб ўтиш лозим. Куннинг иккинчи ярмида туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқхона мажмуасида бўлиб, ходимларнинг меҳнат шароитлари билан яқиндан танишдик. Беморлар ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбатлашдик, - дейди туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова. - Опа-сингилларимизни хам байрам билан, хам оналик бахти билан қутладик. Ҳар бир байрам қаҳрамонига гуллар тутдик.
Худудларда ўтказилган барча тадбирларда туман Кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди.
- Маҳалламиз ҳақиқий меҳр-оқибат ва эзгулик масканидир. Ана шу маскандаги мўътабар опаларимиз, муштипар оналаримизнинг ўгитлари, тажрибаларидан ҳаётимда, меҳнат фаолиятимда доимо фойдаланаман. Хар байрамларда уларни йўқлаш, дуоларини олишни бурчим деб биламан дейди, - туман Кенгаши депутати, "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Махфиратхон Хозирова. - Бугунги гўзаллик ва нафосат байрами муносабати билан хам уларни хонадонларига ташрифимдан, дилдан қурилган суҳбатлардан ўзимнинг хам кўнглим тоғдек кўтарилди.
Бундай эзгу тадбирлар ва эьтибор, гўзал ва латофатли опа-сингилларимизнинг кўнглига баҳорий илиқлик, байрамона шукуҳ олиб киргани, шубҳасиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати