Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!
2020-02-25 17:34:36 200
Бугун Ўзбекистон туманида “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида 5 та ёш тоифасидаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида югуриш бўйича марафон бўлиб ўтди.
Мусобақа Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон туман ҳокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбир аввалида ташкилотчи муассасалар ходимлари томонидан мамлакатимизда навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоя ва иллатлар таъсиридан асраш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланиб, иштирокчиларнинг барчасига бугунги мусобақада омад ва ғалаба тилаган холда марафонга старт беришди.
Шундан сўнг мусобақага 10 та тумандан ташриф буюриб, иштирок этган 200 нафардан ошиқ қатнашчилар ўзларининг барча куч ва имкониятларини синаш ва ғолибликни қўлга киритиш учун баҳсларга киришишди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан мусобақа натижаларига кўра фахрли 1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Туманда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган бу каби тадбирларнинг асосий мақсади - вояга етмаганлар ва ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт орқали соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборат.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати