Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида хорижий инвестиция жалб қилиш 14 баробарга ошди

×

 2020-02-24 09:00:53    200

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш борасидаги қарор ва фармонларини амалда тўлиқ тадбиқ этиш натижасида мамлакатимизда инвестиция муҳити тобора яхшиланмоқда, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда.

Бу борада Ўзбекистон тумани иқтисодиётига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сонини кўпайтириш, туманимиз билан хорижий давлатлар ўртасида ҳар томонлама кенг ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда туманимизда чет эл инвестицияси иштирокидаги 18 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган 2019 йилнинг ўзида хорижий сармоялар иштирокидаги 6 та қўшма корхоналарни ишга тушириш орқали 71 млн. 861 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишига эришилди.

Хусусан, “Moderna cement industries” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасининг иш бошлаши натижасида, 33 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Кунлик 800 тонна цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватига эга корхонанинг ишга туширилиши натижасида 100 та янги иш ўрни яратилди.

Туманимизнинг Кичик Тагоб қишлоғи ҳудудида “Shaffof sement sanoat” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Хитойнинг “Сылу Дунли” савдо компанияси билан ҳамкорликда яна бир цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини 2020 йил сентябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган. Жами қиймати 25 млн. АҚШ доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасида, ўтган 2019 йил якуни билан ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция қиймати 14 млн. 104 минг АҚШ долларини ташкил этди.

- Германиянинг “Knauf international GMBH” компанияси билан конструктив ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, туманимиз ҳудудида “Knauf gips Farg’ona” МЧЖ томонидан янги заводни ташкил этиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Муроджон Мансуров. - Замонавий ҳамда юқори технологиялар асосида ташкил этиладиган мазкур саноат корхонасида йилига 11 млн. кв.м гипсокартон ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа якунига кўра 60 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Жами 13 млн. АҚШ долларига баҳоланган мазкур лойиҳа доирасида ўтган 2019 йилда 2 млн. 56 минг АҚШ доллари қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Шунингдек, туманда 2019 йил давомида 19 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига жами 115 млрд. 340 млн. маблағлар ўзлаштирилди ва 435 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шу ўринда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам бир қатор инновацион ечимларга асосланган инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Хусусан, ўтган 2019 йилда тумандаги "Соҳибкор тонг шуъласи" фермер хўжалигида қиймати 10,3 минг АҚШ доллари бўлган 1470 туп экспортбоп ёнғоқ кўчатлари Туркия давлатидан келтирилиб, парвариш қилинмоқда. Эътиборлиси шундаки, мазкур лойиҳада кўчатларни суғоришда тўлиқ томчилаб суғориш тизимидан фойдаланилади. Лойиҳани давом эттириш мақсадида фермер хўжалик томонидан жорий йилда 13,2 минг АҚШ доллари маблағ эвазига 3300 туп юқори ҳосилдорликка эга экспортбоп бодом кўчатларини келтириш кўзда тутилган.

Бу каби замонавий ва инновацион лойиҳалар туманимиз иқтисодиёти ва унинг саноат, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларини янада ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли ва бюджет даромадларини жадал оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати