Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Улар эҳтиромга муносиб

×

 2020-02-19 09:36:25    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон “Veteran” фахрий жангчилар ва ногиронлари бирлашмаси ташкил топганининг 26 йиллиги ва собиқ иттифоқ қўшинининг Афғонистондан чиқарилганига 31 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон туманида фахрий жангчилар учун байрам дастурхони ёзилди.

Яйпан шаҳридаги “Рохат” тантаналар саройида ўтказилган тадбирни туман ҳокими Қахрамонжон Джураев очиб бериб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб ўтди.

Тадбирда иштирок этаётган ветеранлар давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсатдан, Афғон уруши қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига қаратилган эътибордан мамнунлигини изҳор қилишди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш қилинди.

– Уруш даҳшатларини биз кўрдик, авлодларимиз асло кўрмасин, – дейди Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимининг раиси Мухаммаджон Эргашев. – Мамлакатимизда Афғон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибордан бошимиз кўкка етмоқда. Юртимиз янада гуллаб-яшнасин, тинчлигимизга асло кўз тегмасин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати