Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёшлар шахмат тахтаси” республика очиқ турнирининг туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2020-02-17 22:53:04    207

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Ёшлар шахмат тахтаси” беллашувлари ўқувчи ёшларни маънавий аҳлоқий жихатдан тарбиялаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий тарзда жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун, Ўзбекистон туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида шу очиқ турнирнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Турсунов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Х.Мухиддинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон туман Кенгаши раиси ўринбосари Д.Мўйдинов ва 36-мактаб директори Х.Убайдуллаевлар сўз олиб, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга эътиборни кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спорт турларига қизиқишини янада орттириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, турнир олдидан барча ўқувчиларга омадлар тилашди.

Ташкил этилган мазкур мусобақада икки юз нафардан ортиқ ёш шахматчилар дона сурди.

Ақл гимнастикасининг бўлажак усталари ўзаро беллашувларда қобилиятларини намойиш этдилар.

Мусобақа сўнгида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ғолибларга вилоят босқичига йўлланма, фахрий ёрлиқ ва медаллар тақдим этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати