Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туманимизда Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечалари ўтказилди
2020-02-15 12:22:59 182
Куни кеча туманимизда Ўзбек мумтоз адабиётининг етакчи намоёндаси, мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган адабий кечалар ўтказилди.
“Улуғ аждодлар ёди - мангу абадий” деб номланган саҳналаштирилган бадиий кеча туман ҳокимлиги, маданият бўлими, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари ҳамда туман “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида ташкилланди.
Туман марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда Шўрсув маҳалласидаги маданият марказларида ўтказилган кечаларда туманимизнинг ёш ижодкорлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқилди.
Марказий маданият маркази “Орзу” ашула ва рақс халқ жамоаси ҳамда Маданият марказлари ижодий ходимлари томонидан маромига етказиб куйланган қўшиқлар мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Таъкидланганидек, бундай тадбирлар ёш авлодни улуғ бобокалонларимизнинг эзгу тушунчалар теран мушоҳада этилган бебаҳо асарларидан баҳраманд қилиш, шу орқали уларнинг тафаккур ва маънавияти, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати