Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасининг РАСМИЙ БАЁНОТИ
2020-02-13 20:03:05 202
Жорий йилнинг 12 февраль куни Ижтимомий тармоқларда “Собиқ турмуш ўртоғим алимент тўловини пайсалга солиб келмоқда" номли хабар тарқалди.
Хабарда, Фарғона шаҳри, Абдулла Қодирий кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Мелибоева алимент пулларини ўз вақтида ололмаётганлиги ва Бюро ходимлари томонидан вазифаларига совуққонлик билан қараб келаётганлиги ҳамда алимент пулларини ундириб берилишини сўраб баён қилган.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 05.10.2018 йил кунги №2-1501-1877/13328-сонли суд буйруғига асосан Ўзбекистон тумани “Охта Тагоб” қишлоғида яшовчи, 1981 йилда туғилган қарздор А.Холматовдан ундирувчи Ш.Мелибоева фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш хақидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 12.11.2018 йил куни келиб тушган ва шу кунни ўзида 8940-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қарздорга нисбатан қонун доирасида белгиланган тартиб асосида барча чекловлар қўйилган.
Ижро харакатлари давомида, қарздор А.Холматовнинг Фарғона шаҳридаги 34-мактабда ўқитувчи лавозимида ишлаётганлиги аниқланиб, 01.12.2019 йил кун ҳолатига бўлган 1 млн. 218 минг сўм қарзини ҳозирда тўлай олмаслиги, иш хақи хисобидан тўлаб беришлигини билдирган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 64-моддасига асосан Фарғона шаҳар 34-сонли мактаб ҳисобчисига юборилган ва 2019 йил декабрь ойи учун ва эски қарздорлиги ҳисоби учун жами 318 минг сўм, 2020 йил январь ойи ва эски қарздорлиги ҳисоби учун жами: 327 минг сўм алимент пули Фарғона шаҳар почта боғланмасининг ҳисоб-рақамига ўтказилган.
Бугунги кунда ундирув тўловчининг иш ҳақига қаратилиб белгиланган тартибда амалга ошириб келинаётганлиги маълум қилинади.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси