Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фахрийлар ибрати” маслаҳат кенгаши: мустаҳкам оилани барпо этишда самарадорликни оширамиз

×

 2020-02-06 17:50:49    184

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувда оилавий ажралишлар кўрсаткичи, ушбу салбий ҳолатни мўътадиллаштириш борасида давлат ва жамоат ташкилотларининг фаолияти етарлича самара бермаётганини танқид қилгандилар.

Юртбошимиз яраштириш комиссиялари фаолиятининг самарасизлигини танқид остига олиб, 2020 йилдан бошлаб “Йилнинг намунали ёш оиласи” республика танловини ўтказишни, шунингдек, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази, Республика Маҳаллалар кенгаши, “Нуроний” фахрийларидан иборат “Фахрийлар ибрати” маслаҳат кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйишни таклиф этдилар.

Мазкур таклиф асосида 2020 йил январ ойи бошида Ўзбекистон туманида ҳам “Фахрийлар ибрати” маслаҳат кенгаши тузилиб, ҳудудларда оила қадриятини мустаҳкамлаш, оила муқаддаслигини тарғиб этиш, ёшларни оилага тайёрлаш, низоли оилалардаги муҳитни мўътадиллаштириш, ўзаро муносабатларни соғломлаштириш борасида самарали тарғибот ва амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Яйпан шаҳар “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган навбатдаги йиғилишда бугунги кунда маҳаллаларда ажримлар сонини камайтириш, ёш оилаларни яраштириш, оилалар бузилишига сабабчи бўлаётган учинчи шахсларга нисбатан чора кўриш масалалари муҳокама этилди. Туман маҳалларида фаолият юртиётган “Яраштириш комиссиялари" га ажримлар сонини камайтириш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар борасида тушунчалар берилди.

-  Президентимиз мазкур Кенгашни “Маҳаллалардаги яраштириш комиссиялари ҳал қила олмаётган муаммони судга чиқаришдан олдин, янги таъсирчан бўғин бўлиб хизмат қилади”, дея вазифани аниқ белгилаб берган эдилар. Эндиликда масъул раҳбарлар ажралиш тўғрисидаги иш судга тақдим этилаётганини шунчаки кузатиб турмаслиги кераклигини уқтириб, ҳар бир муаммони ҳал этишда албатта уни илмий ўрганиш, иш услубларини янгилаш, инновацион, креатив услубларни тадқиқ ва тадбиқ этиш вазифасини таъкидлаган эдилар, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова. – Туманда ташкил этилган “Фахрийлар ибрати” маслаҳат кенгаши ўз олдига катта ва эзгу мақсадларни қўйган. Жамоатчилик кучини сафарбар қилиш орқали маҳаллаларда қадриятларни асрашга бўлган таъсирни янада кучайтирмоқдамиз. Ажрим ёқасида турган оилаларга кириб бориб, ҳар бир оила аъзоси билан индивидуал ишлаб, уларга Исломда оила, никоҳ, фарзанд тарбияси, эркак масъулияти ва бошқа ижтимоий масалаларнинг талқинини тарғиб этиш орқали оилалар ажримини олдини олиш борасидаги чора-тадбирларни давом эттирамиз.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати