Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик, орасталик - элу юрт файзи

×

 2020-01-29 21:56:04    104

PDF yuklash
Chop etish


“Ободлик – кўнгилдан бошланади” зеро, обод маконда иш унумли ва турмуш баракали бўлади.

Тумандаги маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ, қабристон ва муқаддас қадамжоларни мунтазам равишда ободонлаштириш, тартибга келтириш масалалари туман ҳокимлигининг доимий кун тартибидан ўрин олган.

Бу борада айниқса, кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш, озодаликни таъминлаб туриш ишларига жиддий эътибор қаратилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиб бориш чоралари кўриб борилмоқда.  

Бугун, 29 январ куни туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, тегишли мутасаддилар билан биргаликда Яйпан шаҳридаги А.Жомий мавзесидаги кўп қаватли уйларда бўлиб, мазкур ҳудудда навбатдаги ободонлаштириш ишларини ташкил этиш чоралари кўрилди.

Ҳудуд атрофи ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди, “Тоза ҳудуд” ДУК филиалининг махсус техникалари жалб этилган ҳолда тўпланган чиқиндилар ташиб кетилди.

Маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати