Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раҳбари ўзгарди
2020-01-21 10:53:39 212
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қарорига кўра шу пайтга қадар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Жавлонов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Раҳмат Маматов республика маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси этиб тасдиқланди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қосимов иштирок этмоқда.
Фото: ЎзА