Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий БИЛДИРИШИ

×

 2020-01-15 19:39:46    194

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 15 январь куни ижтимоий тармоқларда “Кўназар саховат боғлари” фермер хўжалигига қарашли боғ масаласида хабар тарқатилди.

Айнан шу масалага доир хабарлар ижтимоий тармоқларда 2019 йилнинг 26 декабр ҳамда 2020 йил 8 январ кунлари ҳам тарқатилган ҳамда ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ўзининг расмий билдиришларини эълон қилган эди.

Шундай бўлсада, хабарда келтирилган масалалар юзасидан Ўзбекистон туман ҳокимлиги такрорий равишда қўйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябр кунги “С.Азизов” ММТП ҳудудидаги “Махсули чашма” чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигига тегишли ер майдони боғдорчилик йўналишида фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида”ги 2249-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг 5-бандида мазкур қарор тасдиғи вилоят ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясидан сўралиши белгиланган.

Шунингдек, қарорнинг 4-бандида хўжалик фаолиятини ўзгартириш бўйича масъул идораларга ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда давлат реестрларига амалдаги тартиблар асосида тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юкланган. Мазкур банд талабидан келиб чиқиб, фермер хўжалиги томонидан белгиланган тартибда ер ижара шартномасини давлат рўйхатидан қайта расмийлаштириш белгиланган бўлсада, фақатгина хўжаликнинг номи янги “Кўназар саховатли боғлари” номига ўзгартирилган. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январ кунги 14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида фаолият юритаётган барча хўжаликларнинг охирги    3 йиллик фаолияти таҳлил қилиниши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳининг хулосаларига асосан Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши томонидан бир неча фермер хўжаликларининг ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилган.

Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарорида фермер хўжаликлари учун ер участкалари реализация қилиш, мазкур масалаларни кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори  қабул қилинган. Шу асосида  мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг қарори амалга тадбиқ этилган.

Хўжалик томонидан мазкур қарордан норози бўлиб маъмурий судга берилган шикоят аризалари туман ва вилоят маъмурий судлари томонидан ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимининг қарори ўз кучида қолдирилиши белгиланган.

Аввал ҳам таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда хукуматимиз томонидан фермерликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш борасида белгилаб берилган барча ислоҳот ва дастурларни ҳаётга изчил татбиқ этиш масалалари Ўзбекистон тумани ҳокимлиги диққат-эътиборидан хеч қачон четда қолган эмас.