Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОАВ ва ноширлик фаолиятини лицензиялаш борасидаги янги қулайликлардан хабардормисиз?

×

 2020-01-15 15:50:28    157

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрь кунги "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 1017-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ҳамда ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ, бундан буён оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ҳамда ноширлик фаолиятини лицензиялаш фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган аризалар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан кўриб чиқилади.

Эндиликда, тадбиркорлик субъектларининг тўғридан-тўғри Агентликка мурожаат этиш амалиёти бекор қилиниб, юридик ва жисмоний шахслар ўз ҳудудларининг давлат хизматлари марказларидан бевосита ҳужжатлар тақдим этиш имконияти эга.

Ҳукуматнинг мазкур қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга анча қулайликлар яратилиб, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ҳам қисқартирилган.

Жумладан, оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш 30 кундан 15 кунга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома бериш 15 кундан 10 кунга ҳамда ноширлик фаолиятини лицензиялаш 20 кундан 10 кунга қисқарди.

Шунингдек, болалар адабиётлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар лицензия берилганлик учун белгиланган тартибда тўланиши лозим бўлган давлат божидан озод қилинган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Фото: myday.uz