Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Давлат идоралари халққа хизмат қилади"
2020-01-09 09:56:38 223
Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова кеча, 8 январь куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқарога кўмак кўрсатилганлигини маълум қилди.
Унда жумладан шундай дейилади:
“Хотин-қизларимизнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг муаммолари ечимини топиш, халқимизни рози қилиш бизнинг олий мақсадимиздир.
Куни кеча Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ҳимояга муҳтож бўлган Дехқонобод МФЙ фуқароси, 26 ёшли қизимиз Юсупова Мукаррамхон туман хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи ногирон бўлиб қолганлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, тикувчилик қўлидан келиши, тикув машинаси олиб берилса касаначилик қилиб оила аъзоларини моддий таъминотини яхшилашга ҳисса қўшишини айтган эди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси Мукаррамхоннинг мурожаатини ижобий ҳал этди. Саҳоватпеша тадбиркор, туман Кенгаши депутати Мухаббатхон Мамажонованинг ҳомийлигида Мукаррамхонга "RASPASHIVALKA" тикув машинасини совға қилиб берилди.
Оила аъзоларининг шодлиги чексизлигидан кўзлари қувонч ёшларига тўлди.”