Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокими сайлов участкаларидаги сўнгги тайёргарлик жараёнлари билан танишди
2019-12-18 20:01:37 219
Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган катта сиёсий тадбир – сайловларга ҳам саноқли кунлар қолди.
Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Кеча, 17 декабр куни Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев сайловга алоқадор мутасадди раҳбарлар, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари билан биргаликда тумандаги сайлов участкаларида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
Туман ҳокими 110, 112, 117 ва 125-сайлов участкаларида бўлиб, сайловга тайёргарликнинг сўнгги босқич жараёнларини атрофлича ўрганди, амалдаги сайлов қонунчилигига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юклатилган вазифалар ижроси билан танишди.
Айни пайтда, юқорида келтирилган сайлов участкаларида сайловга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилган. Сайлов участкалари хоналари қонунчиликда белгиланган талаблар асосида жиҳозланган. Хусусан, сайлов участкаси зарур техника воситалари – телефон, факс, нусха кўчириш аппарати ва тегишли адабиётлар билан таъминланган. Овоз бериш кабиналари, стационар ва кўчма сайлов қутилари тайёрланган. Сайлов қонунчилигига оид маълумотлар, сайловчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги тарғибот воситалари кўринарли жойга осиб қўйилган.
Мазкур сайлов участкалари фаолияти билан танишув давомида туман ҳокими мутасаддиларга барча сайлов участкалари фаолиятини худди шундай қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда давом этишини, сайловларни очиқ, ошкора ва холислик мезонлари асосида юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича яна бир бор ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.
4 кундан кейин - 22 декабрда “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шоири остида бўлиб ўтадиган сайловларда Ўзбекистон туманидан 153 минг 75 нафар сайловчи иштирок этиши кутиляпти. Туманда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 102-Яйпан сайлов округи, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та сайлов округлари тузилганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик. Туманда 60 та сайлов участкалари ташкил этилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати