Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳокимга қилинган мурожаат асосида мактабда ичимлик суви таъминоти яхшиланди
2019-12-14 21:11:11 169
Ўзбекистон туманидаги 13-умумтаълим мактабидаги мавжуд эскирган тармоқ ўрнига, 120 метр масофада янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, мактабнинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилди.
- Туман ҳокими Қахрамонжон Джураевга бу масалада қилган мурожаатимнинг ижроси муддатини кўп кутмадик, тез орада “Сувоқава” ДУК туман филиалидан мутахассислар келиб тармоғимизни тўлиқ янгилаб кетишди, бутун жамоамиз ва ўқувчиларимиз номидан туман ҳокимига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз - дейди мактаб директори Ферузахон Исроилова.
Маълумот учун, 13-умумтаълим мактабида бугунги кунда 90 нафар ишчи-ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан 65 нафардан иборат педагогик жамоа 842 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати