Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳокимга имконияти чекланган қизимнинг кўп йиллик орзуси ҳақида сўзлаб берган эдим, натижаси бир кунда ҳал бўлди

×

 2019-12-11 22:36:14    185

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимининг қабулига келган аёл ҳоким билан учрашишдан аввал бир зум ўйланиб қолди: нима қилса экан, уйидаги муаммосини, имконияти чекланган қизининг узоқ йиллик орзусини айтса дардига дармон топармиди? Оналик меҳри ноўрин истиҳоладан устун келди ва ҳокимга ўз оиласи, турмуш шароити, гапириш имконияти чекланган қизи ва унинг севган касби ҳақида сўзлаб берди.

Халқ дарди билан яшашни инсонийлик зийнати деб билган Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, Ойдинбулоқлик Матлубахон опанинг мурожаатини диққат билан тинглади.

        Опанинг илтимоси юзасидан амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдириб, тез орада натижаси ҳақида маълум қилишини билдирди.

Орадан бир кун ўтиб, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Азизбек Ўринбоевлар, “Қум” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шавкатжон Эргашев ҳамрохлигида Ойдинбулоқ маҳалласида яшовчи Матлубахон Ўринованинг хонадонига ташриф буюришди.

         Меҳмонлар ўзлари билан биргаликда Матлубахон опанинг қизи Зухрахон учун замонавий тикув машинасини келтирдилар.

Айтганча, Зуҳрахонни билмайсиз, танимайсиз-а. У ким деб қизиқаяпсизми? Уни ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада жуда яхши танишади, анчадан буён “оқила, чевар қиз” деб айта бошлашган маҳалладошлари.

       Гапириш имконияти чекланган бўлсада, Зухрахон Ўринова тушкунликка тушиб қолмай, кучли иродаси ва матонати билан анчадан буён тикувчилик билан шуғулланарди.

      Қўшни Қўқон шаҳрида жойлашган тикувчилик цехига қатнаб, тенгдош дугоналаридан қолишмай турли сочиқлар, матолар тикади, уларга зеб бериб, яратган сифатли маҳсулотлари билан тадбиркорларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлган. Оила аъзоларининг айтишича, Зухрахон тикув машинаси ёрдамида бир кунда 300 та кўл сочиқларини бемалол тикиб, уларга зеб беришни уддалайди.    

- Бу бўлаётган ишлардан, давлатимизнинг, муҳтарам юртбошимизнинг биз фуқароларга кўрсатаётган ғамхўрликларидан бағоят миннатдорман. Ҳудудларда Президентимизга камарбаста бўлаётган раҳбарлар муаммоларимизни ўз ўрнида, ўз вақтида хал этишга қатъий киришганларига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Туман ҳокимига қилган мурожаатим бор-йўғи бир кунда ҳал этилгани буни исботи деб бемалол айта оламан, – дейди унинг онаси Матлубахон опа. - Бизнинг оиламиз имкони, қизимизнинг аҳволи ва қизиқишини ўрганишди, қисқа фурсатда замонавий тикув машинаси олиб келиб беришди. Қизимнинг қувонганини айтмайсизми? Энди уйда ҳам бемалол севган касби билан шуғулланиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяди.

Туман ҳокимлиги вакиллари бир пиёла чой устида хонадон аъзолари билан дилдан суҳбат ўтказдилар. Зухрахоннинг тикувчилик ишлари намуналари билан танишдилар. Унга келгусида ҳам касбида камол топишини,  ҳаётида бахт, омад, саломатлик ва фаровонлик тилашди.   

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати