Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 2 тага кўпайди
2019-12-07 12:10:37 212
Аввал хабар берганимиздек, Бош қомусимизнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан туманда 8 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилиши режалаштирилиб, 4 декабр куни 2 та оилавий боғча ишга тушган эди.
Кеча, 6 декабр куни туманда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 2 тага кўпайди.
Туман прокурорига қарашли иккинчи сектор ҳудудидаги "Наймансой” ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи қарашли учинчи секторда жойлашган "Қудаш” маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман прокуратураси, туман мактабгача таълим бўлими вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Йиғилганларга муассасаларда яратилган шароитлар таништирилди.
Шунингдек, муассасалар очилишида қатнашган маҳалла фуқароларига туман мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлатимиз томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 6 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 50 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати