Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул. “Бекобод” маҳалласида тоза ичимлик суви таъминотида яхши янгиликлар бор.

×

 2019-11-29 14:28:07    225

PDF yuklash
Chop etish


Жавобсиз савол, ечими бўлмаган муаммонинг ўзи йўқ. Фақат уларнинг ич-ичига кириб ўрганиш, амалда ҳал қилиш чораларини топиш кифоя. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг “Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 28 ноябр куни ташкил қилган оммавий сайёр қабулида маҳалла аҳлининг муаммо ва таклифлари тинглади, аниқ саволларга аниқ жавоблар берилди.  


Туман ҳокими мурожаатчиларнинг шикоят ва таклифларини қабул қилиб, қабулда иштирок этган тумандаги мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда уларнинг муаммоларига ечим излади.

Дарҳақиқат, ҳудудда аҳолининг тоза ичимлик суви таъминотида муаммо ва камчиликлар йўқ эмас эди.

Бу борада аввалги учрашувларда ҳам кўтарилган муаммо ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида муайян ишлар бажарилди.

Ҳудуддаги Бахт кўчаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида филиал томонидан узунлиги 400 метр бўлган полиэтилен сув қувури олиб келинди. Маҳаллага дахлдорлик ҳиссидан йироқ бўлмаган аҳоли ўз ташаббуси билан ер кавлаш ишларини ҳашар йўли билан бошлаб юборишди, “Сувоқава” ДУК туман филиали эса қурилиш-монтаж ишларини бажариб беришни ўз зиммасига оладиган бўлди.

Шунингдек, маҳалладаги ҳаммом мажмуаси ҳудудида жойлашган сув иншоотидаги сув насоси кучланиш эвазига носоз ҳолатга келганлиги ҳам аниқланди. Мазкур муаммони ҳам бартараф этиш мақсадида 1 дона “Ваксон” русумли сув насоси ва узунлиги 50 метр ВПП кабели янгиланиб, сув қудуғига ўрнатилди.

Қабул давомида, аҳолини қийнаётган мазкур масала-ичимлик суви таъминотидаги камчиликларни ижобий ечимидан маҳалла аҳли ўз миннатдорчилигини билдиришди.  

Қолган мурожаатларнинг аксарияти бўйича ҳам бевосита учрашув давомида қаноатлантиришга эришилган бўлса, айримлари бўйича асослантирилган тушунтиришлар берилди. Ўрганилиши муддат талаб этадиган муаммолар тегишлилигига кўра ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати