Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

×

 2019-11-25 23:04:10    225

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

        Бугун тумандаги "Кичик Оқмачит” маҳалласида туман ҳокими Қахрамонжон Джураевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

        Қабул аввалида туман ҳокими шу маҳаллада яшовчи, "Ёш китобхон" кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби Мухаммадфозил Исмоилов билан учрашди.


        Ҳудуддаги 50-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Мухаммадфозил Исмоилов ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, 10-14 ёш тоифаси бўйича Республика босқичида ҳам фаол иштирок этди. Билимга чанқоқлиги, зукколиги учун Республика танловининг илк кунида “Profi Education” ўқув маркази томонидан 500 минг сўм пул мукофотини қўлга киритган эди.

        Туман ҳокими билан бугунги самимий суҳбатда у келгуси йил ҳам танловда иштирок этиб, албатта мамлакат ғолиблигини қўлга киритишга ваъда берди. Ўз навбатида, туман ҳокими ҳам Мухаммадфозилдаги бу шижоат ва билимга чанқоқликни қўллаб-қувватлаб, келгуси ўқишларида катта зафарлар тилаб, китобсевар ўқувчига ўз совғасини тақдим этди. 

Шундан сўнг, қабулда фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.

Дастлаб, А.Имомовнинг ҳудуддаги 50-умумтаълим мактабига қатновчи ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар йўлакчаси чизиқларини янгилаш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур масала жойида ижобий хал этилиб, қабулда иштирок этаётган туман йўллардан фойдаланиш корхонаси раҳбари 3 кунлик муддатда чизиқларни янгилаб, маҳалла аҳлига маълум қилишини билдирди.


Маҳалла фуқароси А.Рахимов кўпчилик маҳалладошлари номидан ҳудуддаги собиқ ҚВПни қайта тиклаш масаласи билан мурожаат этди. Мазкур масала юзасидан ҳам аввалги учрашувлар ва қабулларда маҳалла аҳлининг мурожаатлари инобатга олиниб, унинг ижобий ечими юзасидан муайян ишлар амалга оширилаётганлиги туман ҳокими томонидан билдирилди.

Хусусан, худуддаги 2017 йилги тиббиёт муассаларини мақбуллаштириш жараёнларида Оқмачит қишлоқ врачлик пункти бошқа қишлоқдаги 77-қишлоқ оилавий поликлиникасига бириктирилган эди. Натижада, ҳудуд аҳолисининг бирламчи тиббий хизмат олиши учун масофа борасида ноқулайликлар вужудга келаётган эди. Аҳолининг мурожаат ва таклифлари эътиборга олиниб, муқаддам ҚВП сифатида фойдаланилган бино-иншоотларни ҚОП сифатида қайта тиклаш таклифи туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Республика соғлиқни сақлаш вазирлигига киритилди. Тез орада мазкур таклиф вазирлик томонидан ижобий маъқулланиб, маҳалла фуқароларининг узоғи яқин, оғири енгил бўлиши, халқнинг розилигига эришилиши маълум қилинди. Албатта, бу қувончи хабардан маҳалла аҳолиси хурсандчилигини яширишмади.  


Қабулда шунингдек, фуқаролар Б.Мўминов маҳалланинг ички йўлларини созлаш, А.Нозимов ҳудудга болалар учун спорт майдончаси ташкил этиш, С.Тўхтамуродова уй-жойининг кадастри масаласида, М.Фозилов ва А.Нуриддиновлар суюлтирилган газ балони таъминотини яхшилаш каби  долзарб муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Фуқаролар томонидан билдирилган барча мурожаатлар бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати