Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат хизматлари маркази халқ хизматида
2019-11-16 17:45:03 281
Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари тумандаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаб-интернати умумтаълим мактабида бўлиб, 10 ва 11-синф ўқувчиларига “Электрон хукумат” тизими хамда давлат хизматлари тўғрисида ўқув-семинари ўтиб беришди. Марказ ходимлари ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, юртнинг келажак бунёдкорлари учун тарқатма материаллар тарқатилди.
Маълумот учун, бугунги кунда туман Давлат хизматлари маркази томонидан “Тезкор, қулай, шаффоф хизматлар” тамойили асосида аҳолига жами 100 дан ортиқ сифатли давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган.
Марказда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан бир кунда 250-300 кишига хизмат кўрсатилмоқда.
2019 йил январь-октябр ойларида марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга жами 57575 та давлат хизматлари кўрсатилган.
Шунингдек, марказ учун ажратилган Damas русумли махсус жиҳозланган автомобилда туманнинг чекка ҳудудларигача чиқиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 42 маротаба сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Айни кунларда туман марказида Давлат хизматлари марказининг янги биносини барпо этиш-қурилиш жараёнлари қизғин давом этаётган бўлиб, ушбу замонавий бино фойдаланишга топширилгандан сўнг фуқаролар учун янада қулайликлар ва зарур шаротлар яратилиши кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати