Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Доимо эъзоздасиз азиз шифокорлар!

×

 2019-11-12 20:45:29    207

PDF yuklash
Chop etish


2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Бу йилги байрам тадбирлари ҳам юртимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Халқимиз саломатлигини муҳофа қилишдек улкан ва масъулиятли вазифани адо этаётган шифокорларни муборакбод этиш мақсадида Фарғона вилояти ҳамда  Ўзбекистон тумани ҳокимликлари масъул раҳбарлари, тумандаги жамоатчилик вакиллари билан биргаликда бугун туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди. 


Бугунги кунда Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси тизимида 375 ўрин жойга эга бўлган 1 та шифохона, туман  кўп тармоқли марказий поликлиникаси,    8 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 1 та қишлоқ врачлик пункти, туман Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази ҳамда хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси фаолият кўрсатмоқда. Мазкур тиббиёт муассасаларида 3120 нафарга яқин саломатлигимиз посбонлари меҳнат қилиб келишмоқда.

Байрам тадбирида қайд этилганидек, сўнгги қисқа давр ичида муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа ривожи йўлида 130 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш юзасидан туманда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, илгариги мавжуд 19 та қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, замонавий жиҳозланган 8 та қишлоқ оилавий поликлиника ва 1 та қишлоқ врачлик пунктлари ташкил этилди. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган мазкур бирламчи тиббий-санитария бўғинларининг барчасида бугун ижтимоий дорихоналар ва ҳамда бешта йўналишда яъни, амалиёт врачи билан бирга, терапевт, хирург, педиатр, стоматолог, гинеколог каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди. Шифокор қабулига ёзилиш ва маълумотлар базасини шакллантириш бўйича “Электрон поликлиника” тизимига ўтилмоқда.

Шошилинч тез тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида 41 хилдаги дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган, рациялар ва масофадан кузатиш имконини берувчи JPS-навигаторлари ўрнатилган хизмат машиналарига эга тез тиббий ёрдам бригадалари фаолият кўрсатмоқда.

Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурини таъминлаш мақсадида тумандаги марказий поликлиника қошида Скрининг маркази ва Аёллар маслаҳатхонаси ташкил этилиб, туман ва вилоят мутахассислари томонидан мунтазам равишда кўриклар ўтказилиб келинмоқда.

Бирлашмада ташкил этилган тадбирда иштирок этган ҳокимлик масъул раҳбарлари тумандаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан самимий қутлаб, уларнинг келгусидаги шарафли ишларида ҳам улкан омад ва зафарлар тилади.


Аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасида фидоийлик билан хизмат қилиб келаётган соҳа ходимлари туман ҳокимлиги томонидан эътироф этилиб, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати