Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Сайлов-2019” олдидан туманда 4-босқич ўқув-тренинглари бошланди
2019-11-07 21:20:55 181
Маълумки, жорий йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилади.
Яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий тадбир олдидан туманда ҳам қизғин тайёргарликлар бормоқда.
Аввалроқ, туманда тузилган округ ва участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлар ва котиблари учун сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма ва малакаларини ривожлантириш мақсадида махсус ўқув-тренинглар ўтказилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Бугун, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ҳам сайловларга тайёргарлик доирасида 4-босқич ўқув-тренинглари бошланди.
Тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилган ўқув-тренингларда иштирокчиларга малакали тренерлар томонидан янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.
Тренинглар давомида комиссия аъзолари сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнидаги турли масалалар юзасидан вужудга келадиган билим ҳамда кўникмаларини янада мустаҳкамлаб олмоқда.
Иштирокчилар фаоллигини янада ошириш мақсадида ўқув машғулотларида турли интерфаол усуллар – интерфаол суҳбат, ролли ўйинлар, энерджайзерлар, “ақлий ҳужум”, психологик машқлар ҳамда блиц-сўровдан кенг фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати