Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Озодлик” радиосининг 2019 йил 14 октябр куни “Sizdan telegram” каналида эълон қилган хабари юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий муносабати

×

 2019-10-18 18:42:49    224

PDF yuklash
Chop etish


2019 йил 14 октябр куни “Озодлик” радиосининг “Sizdan telegram” каналида “ФАРҒОНА – “Тадбиркор: 751 миллион сўм маблағим кетган ер учун ҳали ҳам кадастр ҳужжат берилмади” номли хабар тарқатилган.

Хабарнинг тўлиқ матни қуйидагича: “ЎЗБЕКИСТОН тумани. “Фарғона вилоятидан ёзмоқдаман. 2017 йилда иссиқҳона ва музлаткич қуриш учун Ўзбекистон туманидан ер олдим. Ерни туман кадастр идораси ходими сотди. Мен ерни ўраб бино қуришга киришдим. Бу орада кутилмаганда “ер меники” деб даъво қилиб келишди. Уларга қарорни кўрсатдим. Аммо тан олинмади. Ерни сотган кадастр идораси ходимини чақирдим. У “қурилишни давом эттираверинг” деб тинчлантириб кетди. Аммо вазиятдан шубҳаланиб туман прокуратурасига мурожаат қилдим. Прокуратура қарор сохта эканини аниқлади. Тергов бўлди, суд бўлди. Аммо менинг номимга кадастр ҳужжати берилмади. Ўша ерга жами 751 миллион сўм сарфладим. Менинг номимга қонуний ҳужжат қилиб беришларини сўраб бир неча бор мурожаат қилдим. Аммо туман ҳокимияти “масала ҳал бўлди” дея мурожаатимни ёпиб юбормоқда. Юқори идоралардан ерга эгалик ҳуқуқимни қонунан тасдиқлаб беришларини сўрайман”.

Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аноним манбага асосланиб эълон қилинган мазкур хабар, унда кўрсатиб ўтилган масалалар, ҳаққонийлик даражасидан қатъий назар, туман ҳокимлиги томонидан жиддий эътиборга олиниб ўрганиб чиқилди.

Хусусан, масалани батафсил ўрганиш мақсадида тегишли мутахассислар билан биргаликда, кўрсатилган бино иншоотлар жойлашган манзилга ҳам борилди. Хабарда келтирилган важлар қай даражада асослилигини аниқлаш, ҳар томонлама холисликни таъминлаш мақсадида бино иншоотлар эгасини топиб, масалага аниқлик киритишга амалий ҳаракат қилинди. Натижада бино иншоотлар эгасининг вакили билан учрашиб, келтирилган важлар юзасидан батафсил суҳбатлашилди (хар холда бино иншоотлар эгасининг бизга маълум бўлган уяли алоқа рақамига қўнғироқ қилинганда унинг вакили гўшакни кўтариб учрашувга ўзи келишини маълум қилди).

Ўрганишлардан, масалага доир тўпланган хужжатлардан маълум бўлдики, мазкур бино иншоотлар Ўзбекистон тумани Муқимий ММТП ҳудудининг қишлоқ хўжалик харитаси 403-контурдаги 0,20 га майдонидаги иссиқхона ҳамда турар жой учун мослаб қурилган бино-иншоотлардан иборат бўлиб, мазкур бино-иншоотлар Қўқон шаҳар Шайх Ислом кўчаси яшовчи фуқаро О.Н. томонидан қурилган.

Хабарда кўрсатилган бино-иншоотлар фуқаро О.Н. томонидан дастлабки даврданоқ қонунга хилоф равишда 2017 йилда кадастр идоралари ходими бўлмаган бир гуруҳ фуқаролардан сотиб олинган ер майдонларига қурилган. Яъни, О.Н. 2017 йил сентябр ойида танишларига молхона, иссиқхона қуриш учун ер майдонлари излаётганлигини маълум қилган. Бу орада Ўзбекистон тумани Янги ҳаёт қишлоғида сотиладиган ер майдони борлигини билгач, ушбу ер майдонларини юқоридаги фуқаролардан сотиб олган. Фуқаро О.Н.нинг ишончига кирган юқоридаги фуқаролар фирибгарлик йўли билан, унинг ота-онасининг номига 1997 йилда ер берилган деб қайд этилган сохта қарорларни тақдим қилган. Кейинчалик, фуқаро О.Н. бу ерлар аслида туман ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган экин ерлар тоифасига киришлигини билган ва бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Мурожаати юзасидан ўтказилган тергов суриштирув харакатлари давомида мазкур ҳолатда хужжатларни қалбакилаштирилганлик ҳолати аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ва суд жараёнлари олиб борилиб, ўтказилган суд муҳокамалари давомида фуқаро О.Н. ўзига етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги ва судланувчиларга нисбатан хеч қандай даъвоси йўқлигини маълум қилган. (Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг ҳукми мавжуд.)

Шунингдек, фуқаро О.Н. туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда қурилиш бўлими ходимлари томонидан амалдаги тартибга асосан ноқонуний равишда ер ажратиш қарори ҳамда қурилишга рухсат берувчи шаҳарсозлик хужжатлари бўлмагани ҳолда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошираётган пайтда ҳамда тергов ва суд жараёни даврида ҳам юқорида қайд этилган 0,20 га ер майдонида қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида расман огоҳлантирилган бўлсада, судланувчиларнинг ваъдаларига ишониб, қурилишни давом эттирган.

Ваҳоланки, фуқаро О.Н. мазкур ҳолатда қурилишни бошлаган жойида юқоридаги фуқароларнинг алдовига ишониб, қурилишни давом эттирмасдан, вақтинча тўхтатиб, аввал амалдаги тартиблар асосида ноқонуний сотиб олган ер майдонларига ҳуқуқий хужжатларни расмийлаштириб олганда, хабарда кўрсатилган кўп миқдордаги сарф харажатларни амалга оширмаган бўларди.

Яна бир ҳолат шуки, фуқаро О.Н. гарчи муқаддам сотиб олган ер майдонлари учун тайёрланган хужжатлар сохта эканлиги, бу ҳолат тергов ва суд органлари томонидан аниқланиб, айбдорларга нисбатан қонуний жазо чора кўрилганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармай, такроран аввал эгаллаб олган 0,20 га ер майдонига туташ ерга ҳам ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги маълум бўлди.

Бундан кўриниб турибдики, “Sizdan telegram” канали хабарида гарчанд ерга эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш борасидаги мурожаат пайсалга солинаётгани иддао қилинган бўлсада, аслида фуқаро давлат идораси ходимлари томонидан эмас, балки хеч қаерда ишламайдиган фуқароларнинг фириб ва алдовларига учраб юқорида сансалорлика дучор бўлганлиги яққол аён бўлмоқда.

Бундай ҳолатда, ўзбошимчалик билан зарурий хужжатларсиз қурилган бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини тиклаш борасида амалдаги қонунчиликда нормалар белгиланмаганлиги, жорий тартиб таомилларга кўра қандай қонуний харакатларни амалга ошириши мумкинлиги тўғрисида фуқаро О.Н.нинг вакилига тушунтирилиб, зарурий тавсиялар берилди. У берилган тавсиялардан ўзига тегишли хулоса чиқарганлигини эътироф этди.

Шу ўринда, канал ходимларига бу каби хабарларни чоп этишда, уларда кўтарилган масаланинг асл моҳиятига аниқлик киритиш учун, аввало, мутасаддилардан ваколат доирасида ахборот олиш, ахборот тарқатишда бир томонлама ёндошмаслик ҳамда қатъий холислик принципига амал қилиш лозимлигини эслатиб ўтишни жоиз деб ҳисоблаймиз.


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.