Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман тадбиркорларининг жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини бошлади
2019-10-15 14:27:25 250
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги 848-сонли қарори асосан Республиканинг барча ҳудудларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилиши белгиланган эди.
Қарор билан Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.
Унга кўра, Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
Жорий йилнинг 14 октбяр куни Бош вазирнинг Ўзбекистон туманидаги қабулхонаси ҳузурида ана шундай кенгаш тузилди ва ўз фаолиятини бошлади.
Туман ҳокимлиги мажлислар залида мазкур кенгашнинг таркибини шакллантириш юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Сатторов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Н.Узақов, тумандаги фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Ташкилий масала юзасидан, уч йил муддатга тасдиқланган кенгаш аъзолари орасидан овоз бериш йўли билан кенгаш раиси, раис ўринбосари ва котиби сайлаб олинди.
Йиғилишда сўзга чиққан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов, мазкур тузилма зиммасидаги асосий вазифалар, хусусан, тадбиркорларнинг олдида турган мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, муаммолар ечими бўйича кенгашнинг тавсия - таклифларини ваколатли давлат органларига тақдим этиш тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига яна бир бор эслатиб ўтиб, кенгаш ва тадбиркорларнинг келгусидаги эзгу ишларида улкан зафарлар тилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати