Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Масъулият янада кучаймоқда, янги талаб ва вазифалар олдинда...

×

 2019-10-10 17:06:40    222

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 9 октябр куни Фарғона шаҳридаги “Матбуот уйи” биноси мажлислар залида вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилотларнинг Ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. 

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилди.

  Учрашув кун тартибида қатор масалалар, жумладан:

1. Ахборот хизмати фаолиятида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш;

2. Расмий веб-сайтлар таҳлили, уни юритиш бўйича тавсия ва талаблар;

3 Ижтимоий тармоқларда ахборот юргизиш, ахборот хуружларига қарши муносабат билдириш тартиблари кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

Учрашувни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Умиджон Жабборов очиб берди ва олиб борди.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 июнь куни имзоланган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4366-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти, қарор ижросини вилоятда ўз муддатида ва сифатли бажариш чоралари, ахборот хизматларининг асосий ва муҳим вазифалари, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларда жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйиш билан боғлиқ вазифалар учрашувда батафсил муҳокама қилинди.

Ахборот тўплаш ва тарқатишда Ахборот хизматининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизмати масъулларининг касб одоби, медиа режаларни тузиш ва унга қатъий амал қилиш, ахборот хизматлари фаолиятида интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш амалиёти, ташкилотнинг ахборот сиёсати моҳиятини англаш ва ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий талабларига амал қилиш, ОАВ ва жамоатчилик учун тадбирлар ташкил этиш, матбуот анжуманлари, ахборот учрашувларини ўтказиш каби муҳим масалалар юзасидан қатор вазифа ва кўрсатмалар ҳам учрашув кун тартибида кўриб чиқилди.     

Шунингдек, тадбирда янги жорий этилган Ахборот хизматлари томонидан хизмат даврида фойдаланиш учун белгиланган тегишли меъёрий хужжатлар тўғрисида тавсия ва услубий кўникмалар берилди.

Вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари расмий веб-сайтларининг бугунги кундаги ишчи аҳволи бошқарма томонидан кенг таҳлил этилиб, мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ечими ҳал этилиб, тегишли мутахассисларнинг амалий тавсиялари бериб ўтилди.

Учрашув сўнгида жорий йилнинг декабр ойида вилоятда ўтказилиши режалаштирилган “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг ташкилий масалалари ҳамда Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиблари хам муҳокама этилди.

Самимий ва амалий руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар томонидан қизғин савол-жавоблар, соҳа ривожига доир конструктив таклиф ва ташаббуслар билдирди. Ҳудудлардаги баъзи муаммоларни ҳал этиш бўйича фикрлар алмашилди.


 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати