Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Сайлов-2019” олдидан 3-босқич ўқув-тренинглари давом этмоқда

×

 2019-10-08 14:21:57    254

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида жорий йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик доирасида 3-босқич ўқув-тренинглари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур ўқув-тренинглар Республика Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан ташкил этилиб, ундан кўзланган мақсад - округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларида жорий йилнинг декабрь ойида маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнидаги турли масалалар юзасидан вужудга келадиган билим ҳамда кўникмаларни шакллантиришдан иборат этиб белгиланган. 

Ўқув машғулотларида кенг фойдаланилаётган турли интерфаол усуллар – интерфаол суҳбат, ролли ўйинлар, энерджайзерлар, “ақлий ҳужум”, психологик машқлар, блиц-сўров ҳамда баҳс-мунозаралар комиссия фаолларининг билим ва малакасини янада оширишга ёрдам бермоқда.

Бу каби ўқув-тренингларни ўтказилиши ҳамда уларда округ ва участка комиссия аъзоларининг фаол иштироки-бўлажак сайловларни туманда янги қабул қилинган сайлов кодекси асосида, очиқ ва ошкора, адолатли ва шаффоф ўтказилишида албатта муҳим ўрин тутади.


      Ўзекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати