Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти: муаммо ва камчиликлар

×

 2019-06-10 15:19:19    262

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоят адлия бошқармасининг 10.01.2019 йил кунги туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йил I ва II чоракларга (1-ярим йиллик учун) мўлжалланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туман Ободонлаштириш бошқармасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти, мурожаатлар билан ишлашда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганиш ҳамда муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф киритиш юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўтказилган ўрганиш давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётида бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддасига кўра ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши ҳамда ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши, бундай таътил йиллик таътилга қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ундан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб) фойдаланилиши мумкинлиги белгиланганлиги ҳолати танлов асосида ўрганилганида худудларни қўлда тозаловчилар Л.Хайдаровага 04.01.2018 йил кунидан 24.01.2018 йил кунигача, О.Зокировага 02.04.2018 йил кунидан 21.04.2018 йил кунигача, кўкаламзорлаштирувчи Ш.Деҳқоновага 06.12.2018 йил кунидан 27.12.2018 йил кунига қадар 18 иш кунига, техника хавфсизлиги мухандиси Д.Юнусовага 01.08.2018 йил кунидан 21.08.2018 йил кунигача 24 иш куни меҳнат таътили берилган бўлсада уларнинг 12 ёшга тўлмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб йил давомида қўшимча 3 кунлик таътил берилмасдан қолганлиги, бу каби қўшимча таътиллар бошқаларга ҳам берилмасдан қолганлиги аниқланди. 

Танлов асосида ўрганилганида бошқармада иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда ишчи 2017-2018 йиллар давомида меҳнат таътилига чиқмаган бўлсада буйруқда унинг фойдаланмай қолган меҳнат таътили масаласи ҳал этилмасдан қолиб кетаверганлиги ҳамда ишчи-ходимлар буйруқ билан таништирилмаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, бошқарма касаба уюшмасининг 2018 йилда харажатлар сметасида йил бошида жами 12.263.913 сўм пул маблағи бўлган бўлиб, 900.000 сўм жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун ва яна бошқа тадбирлар учун ҳам пул маблағлари ажратилган бўлсада ўша пул маблағлари тадбирларнинг ўтказилмасдан қолишлари оқибатида 2019 йилга жами 6.896.028 сўм пул маблағлари ортиб қолиб кетгани, худди шу каби ҳолат 2017 йилда ҳам иш режадаги “туризмни ривожлантириш мақсадида корхонани барча ходимларини диққатга сазовор масканларга ташрифларини ташкил этиш” каби шу ва бошқа тадбирлар ўтказилмасдан қолиши оқибатида 2.998.913 сўм пул маблағлари кейинги йилга ортиб қолиб кетгани аниқланди. Ўрганиш давомида 2018 йилга тузилган иш режа ҳам йўқлиги аниқланди.

Туман адлия бўлими томонидан ўрганиш натижасидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом”га асосан аниқланган қонунбузилиш, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

 Муаллиф: Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Н.Пайғамов