Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар кўлами ортмоқда
2025-02-05 17:04:12 87
Ўзбекистон туманида Давлатимиз раҳбарининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорини амалда тадбиқ қилиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан режавий тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Хусусан, Миллий гвардиянинг Ўзбекистон тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, жамоат жойлари, бозор, савдо дўконлари ва аҳоли хонадонларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, ишлаш тартиби юзасидан аҳоли ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.