Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2025-01-21 17:06:19    230

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг еттинчи чақириқ навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида 2024 йилнинг IV-чораги давомида тумандаги 4 та сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, 2025 йилнинг I-чораги учун белгиланган “Йўл хариталари” тасдиқланди.

Шунингдек, сессияда туман прокуратурасининг қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан 2024 йилдаги фаолияти тўғрисида;

Ўзбекистон туман ИИБ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати гуруҳи томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган вазифалар ҳақида;

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлимининг 2024 йил давомидаги фаолияти тўғрисида;

2024 йилнинг 4-чорак якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳақида туман молия бўлими раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида;

2024-йил давомида туманда ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида; 

туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан 2024-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланиб, депутатлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. 

Сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.