Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди
2025-01-16 09:39:17 887
Ўзбекистонда қарздорлар учун мажбуриятлар реестри пайдо бўлади. Бунда жорий этилган чекловлар мажбурият бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 7 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистонда мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, агар қарздорнинг ундириш учун ишлатилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромади бўлмаса, ижро иши юритиш тугалланган ҳисобланади ва қўйилган чекловлар бекор қилинади.
Қонун лойиҳасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида «Мажбуриятлар реестри» институтини жорий этиш кўзда тутилган. Президент фармони билан уни 2024 йил 1 декабрдан бошлаб жорий этиш таклиф қилинган эди.
Реестр Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Унда суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар тўғрисидаги маълумотлар бўлади.
Агар қарздорда қарзни ундириш мумкин бўлган мол-мулки ёки маблағлари бўлмаса, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга киритилади. Солиқ кодексида реестрга киритилган солиқ қарзи учун пеня ундирилмаслиги назарда тутилмоқда.
Реестрга киритилгандан сўнг, қарздорга нисбатан ижро протсессининг бир қисми сифатида қўйилган барча чекловлар (масалан, мол-мулкни хатлаш, чет элга чиқишни тақиқлаш, ҳисобварақларни блоклаш) мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.
Келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари борлиги аниқланса, мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тикланади.
Бу тизимга қарздорнинг ЖШШИРини киритиш орқали идоралараро ўзаро ҳамкорлик асосида назорат қилинади. Бугунги кунда МИБ 30 дан ортиқ давлат идоралари ва корхоналари билан интегратсиялашган. Масалан, ИИВ автотранспорт воситаларини рўйхатга олади, кадастр органлари — кўчмас мулкни, Агроинспексия — қишлоқ хўжалиги ва махсус техникани, Солиқ қўмитаси — иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни, Марказий депозитарий — қимматли қоғозларни (акция, облигациялар).
Агар қарздорнинг банк ҳисобрақамига пул тушса, бюро тизими бу ҳақда маълумот олади, кейин эса ундириш чоралари кўрилади.
Мазкур қонун масъулиятли тўловчиларга эмас, фақат суд ва бошқа органлар томонидан ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган қарздорларга таъсир қилишини таъкидлади.
Қарздор тўғрисидаги маълумотлар фақат қуйидаги шартларда реестрдан чиқарилиши мумкин:
Карздор ижро варақаси бўйича ўз мажбуриятларини бажарса;
Карздор вафот этган тақдирда;
Ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда;
Агар 10 йил давомида қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари тўғрисида маълумот аниқланмаса;
Агар қарздор банкрот деб эълон қилинса.
Реестрдан чиқариш даъвогарнинг илтимосига биноан амалга оширилади.