Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
3 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга хизмат қиладиган электр ҳаво узатмасида модернизация ишлари бажарилмоқда
2025-01-14 19:10:44 200
Ўзбекистон туманидаги 10 кВ “Ислом” ҳаво узатмасида содир бўлиши мумкин бўлган аварияли ўчишларни олдини олиш мақсадида айни электр узатиш тармоғида демонтаж ва модернизация ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, айни кунлардаги модернизация жараёнлари давомида туман энергетиклари томонидан ҳаво узатмасидаги яроқсиз ҳолга келган симлар ўрнига 3 км янги ҳаво тармоқлари тортилмоқда. Шунингдек, шу кунгача тармоқ бўйлаб 10 га яқин янги бетон таянч устунлари ўрнатилди.
Мазкур амалий тадбир натижасида, қайд этилганидек тармоқдаги аварияли ўчишларни олди олиниб, 6 та маҳаллада яшовчи 3 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган.