Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари вилоят делегацияси таркибида амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди
2024-12-20 17:18:35 310
Айни кунларда Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган вилоятимиз делегацияси ҳудудлараро ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қаратилган янги келишувларга эришмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги делегация таркибида Ўзбекистон тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жахонгир Акрамов ҳам иштирок этмоқда.
Ташриф давомида Хитой компаниялари иштирокида ўтказилган бир қатор бизнес-форумларда туман ҳокимининг ўринбосари томонидан ҳам Ўзбекистон туманининг иқтисодий, инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимот қилинди.
Музокаралар давомида Хитой компаниялари томонидан бир қатор лойиҳаларни, хусусан туманда ташкил этилиши режалаштирилаётган махсус зоналарда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.