Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Паст кучланишли электр тармоқлари билан боғлиқ муаммони бартараф этиш мақсадида ҳокимлик кўмагида яна иккита маҳаллада янги трансформаторлар ўрнатилди
2024-12-10 12:09:05 631
Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тизимли тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, ана шу мақсадда туман ҳокимлиги кўмаги билан “Оқтепа” маҳалласига 160 кВА қувватли ва “Қораёзбобо” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Маллахон қишлоғига эса қуввати 100 кВА бўлган янги трансформаторлар ўрнатилди.
Аҳоли мурожаатлари асосида амалга оширилган мазкур тадбирлар натижасида Оқтепадаги 400 га яқин, Маллахон қишлоғидаги 250 га яқин аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланишига эришилди.