Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрамга муносиб туҳфа: Бош қомусимиз шодиёнаси арафасида Меҳрибонлик уйининг яна бир собиқ битирувчиси ўз хонадонига эга бўлди
2024-12-07 22:57:27 861
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари битирувчилари ҳам давлат томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шароит яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманида Меҳрибонлик уйининг яна бир собиқ битирувчиси Рахмонбек Асқаров ўз уй-жойига эга бўлди.
Туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ва нуронийлар 20 ёшли йигитнинг ҳаётидаги ушбу унутилмас кунда унинг шодлигига шерик бўлдилар.
Шинам ва кўркам хонадон калити ҳамда янги маиший техника жиҳозлари, мебел жамланмалари ўз эгасига топширилди. Рахмонбекни кўплаб тенгдошлари каби келажакда юрт тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшувчи инсон бўлиб етишишига эзгу тилак ва дуолар қилинди.