Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Камбағалликдан - фаровонлик сари” дастури амалда: Ўзбекистон туманида 30 нафарга яқин эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлиги таъминланди
2024-12-06 15:55:54 735
Ўзбекистон туманида “Камбағалликдан - фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини юксалтиришга кўмаклашиш доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугунги тадбирда ҳам маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган 27 нафар хотин-қизлар ва йигитларга субсидия асосида бепул меҳнат анжомлари топширилди. Эндиликда, улар уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оилаларига қўшимча даромад олиб кириш имкониятига эга бўлишди.
Тадбирда сектор раҳбарлари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими мутасаддилари, туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Учрашувда камбағаллик даражасидаги, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, миграциядан қайтган, банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “маҳалла еттилиги” билан баҳамжиҳатликда аниқ тузиб чиқилган чора-тадбирлар ижроси ҳудудларда давом этаётганлиги таъкидланди.