Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови
2024-11-28 16:46:07 93
Шу кунларда Ўзбекистон туманида яна бир муҳим сана, Бош қомусимиз қабул қилинган кунга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Бу йилги байрам Президентимизнинг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” номли эзгу ғоя асосида кенг нишонланмоқда.
Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда учрашув ва мулоқотлар, маънавият соати, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга бағишланган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Учрашувларда бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Янги Ўзбекистонда кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқларда бош омил эканлигини алоҳида таъкидланяпти.