Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ички ишлар бўлими ходимлари яшил оламни сақлаш ва кўпайтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда
2024-11-27 22:20:38 113
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон туманида кенг миқёсда давом этмоқда.
Мазкур жараёнда маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари билан биргаликда, барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари фаол иштирок этиб, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширмоқда.
Жумладан, кузги кўчат экиш ишларида туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Бугун ҳам эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида осойишталик посбонлари иштирокида “Дарвешобод” маҳалласида минг тупдан зиёд терак кўчатлари ўтқазилди.
Дарахт экиш акциясида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи Содиржон Абдуллаев ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.